«NF Pharma» Масъулияти Чекланган Жамият 2017 йилнинг 24 ноябрда асосланган. Компания мақсади бу – Ўзбекистон Республикасида фармацевтик ва ветеринария воситалари учун самарали ва сифатли дистрибьютерлик фаолиятини кўрсатиш. "NF Pharma” МЧЖ ўз ишини халқаро фармация соҳасидаги саноат стандарти (GDP) талабларига мувофиқ давлат томонидан фармацевтик ва ветеринария воситаларини дистрибьюция фаолияти учун берилган лицензиялар асосида тақдим этади.
Компаниянинг сифатни таъминлаш тизими дори воситалар учун фойдалишнинг бутун даври давомида яроқлигини назорат қилишга имконият беради.
Компания анестезиология, онкология, пульмонология, ревматология ва эндокринология йўналишдаги препаратларни Ўзбекистоннинг барча шаҳарларига етқазиб беради. «NF Pharma» ҳар йил «O’zmedimpeks» давлат унитар корхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Ветеринария кўмитаси томонидан амалга ошириладиган дори - дармонларни ҳаридларида қатнашади. Компанияда юқори малакали мутахассислар мавжуд бўлиб, улар фармацевтика ва ветеринария хизматлари бозорида компания обрусини ва имиджини таъминлайди.
Омборхона
"NF Pharma" афзалликларидан бири бу Тошкент шаҳрида жойлашган сиғимли омборхона. Омборхона ҳароратни назорат қилиш тизими билан жиҳозланган, ва бу дори воситаларни барқарорлиги ва сифатини таъминлайди.
Логистика тизими
"NF Pharma" МЧЖ ўз транспорт воситаларига эга, улар ҳарорат барқарорлигига мувофиқ дори дармонларни белгиланган манзилга етқазиб бериш талабларига жавоб беради.